Франция ўйинчилари ЖЧдаги ғалаба учун бонус миқдорини турнир бошланган куни келишиб олишди
Томонлар турнир бошланган куни муросага келишди.
ФОТО: Getty images
Франция терма жамоаси футболчилари маҳаллий футбол федерацияси билан жаҳон чемпионати — 2026'даги ғалаба учун эҳтимолий мукофот пуллари миқдорини келишиб олишди.
Томонлар турнир бошланган куни муросага келишди, дея хабар беради RTL журналисти Филипп Санфорш.
«Франция футбол федерацияси (FFF) ва ўйинчилар жаҳон чемпионатидаги ғалаба учун бонуслар борасида якуний келишувга эришдилар. Оилалар учун ҳар бир ўйинга ажратиладиган чипталар сони масаласини ҳам ўз ичига олган кескин музокаралардан сўнг томонлар Бостонга етиб келишдан олдин якуний келишувга келишди», — деб ёзди Санфорш ижтимоий тармоқларда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист