locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Франция футбол федерацияси Марокашга қарши ўйин олдидан мухлисларга мурожаат билан чиқди

FIFA ҳам мазкур баҳсни хавфсизлик нуқтаи назаридан алоҳида назорат остига олган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Франция футбол федерацияси (FFF) ЖЧ-2026 чорак финалида Марокашга қарши учрашув олдидан мамлакат мухлисларига расмий мурожаат йўллади.

Федерация баёнотида стадионга ташриф буюрадиган ва жамоани қўллаб-қувватлайдиган барча мухлислар спорт тамойилларига риоя қилиш, рақиб жамоа ва унинг мухлисларига ҳурмат билан муносабатда бўлишга чақирилди. Шунингдек, провокацияларга берилмаслик ва Франция футболининг ижобий қиёфасини намоён этиш муҳим экани таъкидланди.

Маълумот учун, Франция ва Марокаш ўртасидаги чорак финал учрашуви юқори қизиқиш уйғотмоқда. FIFA ҳам мазкур баҳсни хавфсизлик нуқтаи назаридан алоҳида назорат остига олган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг