Франция чемпионати. \"ПСЖ\" \"Нант\" билан ўйинда ғалабани қўлдан чиқарди
Фото: Getty Images
Франция чемпионати 29-турининг қолдирилган учрашувида чемпионликни ҳал қилган “ПСЖ” клуби “Нант” меҳмони бўлди.
Ўйиннинг 33-дақиқасида Витинья ҳисобни очди. Кейинчалик Аугусто мувозанатни тиклади, - 1:1..
Бу натижадан сўнг “ПСЖ” очколари сонини 78 тага етказиб олди ва 2-ўриндаги “Марсель”дан 23 очкога ўзиб кетди. “Нант” ҳисобида 31 очко бор. “Канарейклар” турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда
Франция чемпионати. 29-тур (қолдирилган ўйин)
“Нант” 1:1 “ПСЖ”
Голлар: Витинья 33 (0:1), Дуглас Аугусто 83 (1:1)
Розикжон Султонмуродов
Журналист