Франсис Нарх «Каттақўрғон»да
31 ёшли ганалик футболчи мавсум якунига қадар самарқандликлар сафида ўйнайди.
Фото: Динамо ПФК
Пролига иштирокчиси “Каттақўрғон” жамоаси таркибни кучайтириш ишларини давом эттирмоқда.
Sports24.uz хабар беришича, жамоа ўз сафига ҳужумкор ярим ҳимоячи Франсис Нархни қўшиб олди.
31 ёшли ганалик футболчи мавсум якунига қадар самарқандликлар сафида ўйнайди.
Нарх 2022 йилдан бери Ўзбекистон Суперлигада ўйнайди. "Бунёдкор", "Динамо" ва "Хоразм" жамоаларида тўп сурган.
“Каттақўрғон” жамоасини ҳозирда Ёрқин Назаров бошқаряпти.
Розикжон Султонмуродов
Журналист