Франк: «Биз тайёрмиз, дербини интизорлик билан кутяпмиз»
"Арсенал” – “Тоттенхэм” учрашуви 23 ноябрь куни Тошкент вақти билан 22:30да бошланади.
ФОТО: Getty images
“Тоттенхэм” бош мураббийи Томас Франк “Арсенал”га қарши дерби олдидан ўз фикрини билдирди.
“Бу ҳақиқий дерби. Жуда хаяжондаман. Клубга келишимдан олдин ҳам Шимолий Лондон дербисини яхши билардим. Унда қатнашиш ва унинг аҳамияти ҳақида яхши тушунчага эмасдим. Ишонинг, бу катта воқеа. Биз тайёрмиз, дербини интизорлик билан кутиб оламиз ва ғалаба учун барча имкониятларни ишга соламиз”, – деди Франк журналистларга.
Маълумот учун, “Арсенал” – “Тоттенхэм” учрашуви 23 ноябрь куни Тошкент вақти билан 22:30да бошланади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист