locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Флик Ямални “Валенсия”га қарши ўйинда захирада қолдириши мумкин

19 ёшли вингер аввалроқ жамоанинг машғулотини ўтказиб юборган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Барселона” бош мураббийи Ханси Флик Ламине Ямални “Валенсия”га қарши Ла Лига учрашувида асосий таркибдан ташқарида қолдириш эҳтимолини истисно этмади. 19 ёшли вингер аввалроқ жамоанинг машғулотини ўтказиб юборган эди.

Фликнинг таъкидлашича, Ямалнинг учрашувни дастлабки дақиқалардан бошлаши борасидаги якуний қарор футболчининг ҳолати инобатга олинган ҳолда қабул қилинади. Мутахассис ёш футболчининг юкламасини тўғри бошқариш муҳимлигини қайд этган.

Шу сабаб Ямал “Валенсия”га қарши баҳсни захира ўриндиғида бошлаши мумкин. Якуний қарор учрашув олдидан футболчининг жисмоний ҳолатига қараб белгиланади.

Маълумот учун, Ямал жорий мавсум Ла Лигада 3 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг