locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Флик “Барселона” мухлисларини огоҳлантирди: “Мавсум осон бўлмайди”

Немис мутахассисининг таъкидлашича, айрим футболчилар жаҳон чемпионатидан кейин мавсумолди тайёргарликка кечроқ қўшилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик янги мавсум жамоа учун осон кечмаслигини айтди. Немис мутахассисининг таъкидлашича, айрим футболчилар жаҳон чемпионатидан кейин мавсумолди тайёргарликка кечроқ қўшилган.

“Бу мавсум осон бўлмайди. Айрим футболчилар учун мавсумолди тайёргарлик атиги бир ҳафта олдин бошланди. Дастлабки ўйинларда футболчиларга ўйин вақтини тўғри тақсимлашимиз ва уларни оптимал формага олиб келишимиз керак”, — деди Флик.

Мураббий шу сабаб мавсумнинг илк учрашувларида барча футболчилар бир хил жисмоний ҳолатда бўлмаслигини таъкидлади. “Барселона” мураббийлар штаби футболчиларнинг юкламасини назорат қилиб, уларни босқичма-босқич энг яхши ҳолатга келтиришни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, “Барселона” Ла Лиганинг янги мавсумидаги илк учрашувини 23-август куни “Эльче”га қарши ўтказади. Ушбу баҳс каталонияликларнинг чемпионатдаги янги мавсумини бошлаб беради.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг