Фирдавс Абдусалимов «Хўжанд»ни тарк этди
У 2021-2025 йилларда клуб сафида тўп сурди.
Фото: Хўжанд ПФК
Ўзбекистонлик ҳимоячи Фирдавс Абдусалимов 4 йилдан сўнг жамоасини ўзгатиради.
Sports24.uz хабар беришича, футболчи Тожикистн Олий лигаси иштиркочиси “Хўжанд” клубини тарк этган.
30 ёшли футболчи 2021 йилдан бери жамоа шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Эндиликда у янги мавсумни бошқа жамоада давом эттиради.
Шунингдек, “Хўжанд” клубида Асилбек Бегимқулов ва Ислом Тошпўлатов каби ўзбекистонлик ўйинчилар ҳам тўп суриб келаётганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист