FIFAнинг VAR ва AVAR бўйича семинари якунланди
ФОТО: UzFHM
Тошкентда FIFA ва OFK ҳамкорлигида ташкил этилган VAR ва AVAR бўйича махсус семинар ўз якунланди. Тадбир саудиялик тажрибали инструктор, FIFA мутахассиси Али Ал Таифий раҳбарлигида ўтказилди.
Семинар давомида иштирокчиларга VAR тизимига оид энг сўнгги янгиликлар, халқаро амалиётлар ва FIFA томонидан тавсия этилган долзарб қоидалар атрофлича тушунтирилди. Унда Суперлига учрашувларида фаолият юритаётган VAR ва AVAR ҳакамлари қатнашди.
Машғулотлар давомида назарий билимлар билан бир қаторда амалий топшириқлар, видеотаҳлиллар ва интерактив муҳокамалар орқали ҳакамларнинг техник ва тактик тайёргарлиги янада мустаҳкамланди.
Насрулло Каримов
Журналист