FIFA'нинг VAR ва AVAR бўйича семинари давом этмоқда
ФОТО: UzbekistanFA
FIFA ва OFK ҳамкорлигида ташкил этилган семинар саудиялик тажрибали мутахассис, FIFA инструктори Али Ал Таифий томонидан олиб борилмоқда.
Иштирокчиларга VAR тизими бўйича сўнгги ўзгаришлар, халқаро тажриба ва FIFAнинг долзарб тавсиялари тақдим этилмоқда.
Семинарда Суперлига баҳсларида фаолият юритаётган VAR ва AVAR ҳакамлари иштирок этмоқда. Амалий машғулотлар, видеотаҳлил ва интерактив муҳокамалар орқали ҳакамларнинг малакаси ва техник тайёргарлиги янада такомиллаштириб борилмоқда.
Маълумот учун, ушбу семинар 25-июн кунига қадар давом этади.
Насрулло Каримов
Журналист