locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

FIFA Жаҳон чемпионати-2026 маскотлари намойиш этилди

Жаҳон чемпионати 2026-йил 11-июндан 19-июлгача АҚШ, Канада ва Мексика яшил майдонларида ўтказилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
FIFA Жаҳон чемпионати-2026 маскотлари намойиш этилди
photo: UFA

Бугун, 25-сентябр куни FIFA 2026-йилги Жаҳон чемпионати мусобақасининг учта расмий маскотини тақдим этди. Ҳар бири мезбон давлатлардан бирини ифодаловчи бу қаҳрамонлар – Мейпл (бўғу, Канада), Заю (йўлбарс, Мексика) ва Клатч (бурғут, АҚШ) ўз мамлакати маданияти, мероси ва руҳини ўзида акс эттиради. Улар биргалиги эса бирдамлик, хилма-хиллик ва гўзал ўйинга бўлган умумий муҳаббатни рамзий ифода этади.

FIFA президенти Жанни Инфантино тақдимот давомида шундай деди:

“26 жамоа энди янада катталашди ва қувноқ бўлди! Мейпл, Заю ва Клатч қувонч, энергия ва бирлашув руҳига тўла, худди Жаҳон чемпионати сингари. Улар бутун Шимолий Америка ва бутун дунё бўйлаб мухлислар қалбини забт этиб, байрам кайфиятини тарқатади. Мен уларни болалар футболкаларида, футбол афсоналари билан қўл бериб кўришяпти ва миллионлаб одамлар ўйнайдиган видеўйинларда кўришни тасаввур қила бошладим”.

FIFA маълумотига кўра, Мейпл, Заю ва Клатч ёш мухлислар билан боғланиш мақсадида илк бор видео ўйинларда ҳам иштирок этувчи маскотларга айланади. Улар келаси йилда тақдим этиладиган янги “FIFA Heroes” видеоўйинида ўйналадиган қаҳрамонлар сифатида намоён бўлади. FIFA электрон лойиҳаси доирасидаги бу ўйин рақамли футболни кўпроқ платформаларда мухлисларга яқинлаштиришни мақсад қилган.

“ENVER” ва “Solace” компаниялари ҳамкорлигида яратилган “FIFA Heroes” – тезкор ва фантазияга бой бешга-беш футбол ўйини бўлиб, унда Жаҳон чемпионатининг турли маскотлари, футбол афсоналари ҳамда машҳур фильмлар ва мультфильмлардан севимли қаҳрамонларни бир жамоага тўплаш имконияти пайдо бўлади. Ўйин 2026-йилда Android, iOS, Nintendo Switch, PlayStation ва Xbox платформаларида тақдим этилади.

Бундан ташқари, Roblox’даги “FIFA Super League Soccer” лойиҳаси ҳам ҳар бир маскотнинг майдондаги ролига бағишланган топшириқлар ва махсус совринларни ўз ичига олади.

Маскотлар ҳақида қисқача:

Мейпл (бўғу, Канада) – жамоанинг дарвозабони. Санъат ва мусиқа ихлосманди, эркин саёҳатчи ва ижодкор. Кучли лидерлик фазилатига эга бўлган Мейпл ўзининг жасоратли сейвлари ва чексиз ижодий қобилиятини бирлаштиради.

photo: UFA

Заю (йўлбарс, Мексика) – жамоанинг ҳужумчиси. Жанубий Мексика ўрмонларидан келган бўлиб, ўйинда чаққонлиги ва ижодкорлиги билан ҳимоячиларни қўрқитади. Майдон ташқарисида эса раққослик, таом ва анъаналарга меҳр қўйиб, одамларни бирлаштиради.

photo: UFA

Клатч (бурғут, АҚШ) – жамоанинг ярим ҳимоячиси. Ҳар доим саргузаштга чанқоқ, дадил ва илҳомлантирувчи қаҳрамон сифатида жамоадошларига куч бағишлайди. Ҳар қандай вазиятни имкониятга айлантириб, мухлислар ва ҳамжамоаларини бирлаштиради.

Photo: UFA

Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича Жаҳон чемпионати 2026-йил 11-июндан 19-июлгача АҚШ, Канада ва Мексика яшил майдонларида ўтказилади.

Мусобақада илк бор 48 та терма жамоа қатнашади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам тарихда биринчи бор ушбу мундиалда иштирок этади. Турнирнинг очилиш ўйини Мексиканинг “Ацтека” стадионида, финал баҳси эса АҚШнинг Нью-Жерси штатидаги “Метлайф” стадионида ўтказилиши белгиланган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг