ФИФА рейтинги янгиланди. Ўзбекистон МТЖ бир поғона юқорилади
ФОТО: UzbekistanFA
ФИФА томонидан миллий терма жамоаларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бир поғона юқорилаб, 57-ўриндан жой олди (1437,02 очко).
Ҳозирда умумий рейтинги ҳали ҳамон Аргентина терма жамоаси бошқариб турибди. Иккинчи ўриндаги Франсия эса бир поғона пастлаб, Испанияни ўтказиб юборди.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасидаги навбатдаги ўйинини 5-июн куни БАА'га қарши ўтказади.
Насрулло Каримов
Журналист