ФИФА расмий саҳифаси Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси ҳақида пост қолдирди
Чорак финалда мағлуб бўлган жамоа 19 март куни майдонга чиқади.
Фото: Аёллар футболи
Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси ўз тарихида биринчи марта аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига чиқиш арафасида турибди.
Улар аёллар ўртасидаги Осиё кубоги чорак финалида Корея Республикаси билан тўқнаш келади, ғолиб автоматик равишда кейинги йилги ФИФА Жаҳон чемпионатига йўлланма олади.
Чорак финалда мағлуб бўлган жамоа 19 март, пайшанба куни бўлиб ўтадиган саралаш ўйинида иштирок этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист