ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга ташриф буюради
Фото: ЎФА
Ўзбекистон футбол ассоциацияси таклифига кўра ФИФА Президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга келади.
Унга кўра, футболни янада ривожлантиришга доир лойиҳаларни муҳокама қилиш, Миллий футбол маркази билан яқиндан танишиш ҳамда “CAFA Nations Cup 2025” мусобақасининг финал учрашувини стадиондан кузатиш мақсадида юртимизга ташриф буюради.
Куни кеча АҚШ Президенти Доналд Трамп Ўзбекистон терма жамоасига Жаҳон чемпионатида чин дилдан омад тилаганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист