FIFA Исроилни жазолаши мумкин
ФОТО: Getty Images
Халқаро футбол федерацияси (FIFA) Исроилни Эронга қарши очиқ адоват учун жазолаш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда One нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, FIFA Исроил чемпионатида тўп суряпган легионерларга ҳеч қандай молиявий товон пулисиз маҳаллий клублар билан шартномани тўхтатишга рухсат бериши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2022-йилда ҳам худди шундай жаза Украинадаги можаро авж олганидан кейин Россия клубларига нисбатан қўлланилганди. Бундан асосий мақсад, маҳаллий клублар билан шартномаларни бекор қилиш хорижлик футболчиларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлашга ёрдам бериши назарда тутилган.
Насрулло Каримов
Журналист