locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

FIFA Эрон — Миср учрашувида ЛГБТ байроқларига рухсат берди

Ушбу қарор эътирозларга қарамай қабул қилинди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

FIFA Сиэтлда бўлиб ўтадиган Эрон — Миср учрашувида стадионга ЛГБТ рамзлари ва байроқларини олиб киришга рухсат берди.

Маълумотларга кўра, ушбу қарор айрим томонларнинг эътирозларига қарамай қабул қилинган. FIFA ўз позициясида мусобақа доирасида барча мухлислар учун тенглик ва инклюзивлик тамойилларига амал қилинишига урғу берган.

Қайд этилишича, мазкур масала Эрон ва Миср вакиллари томонидан норозилик билан қабул қилинган. Шунга қарамай, ташкилотчилар учрашув вақтида бундай рамзларни тақиқламасликка қарор қилган.

Маълумот учун, Эрон — Миср учрашуви Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи доирасида Сиэтл шаҳрида ўтказилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг