locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

FIFA 2026-йилги Жаҳон чемпионати учун “Early Ticket Draw” тизимига старт беради

Қуръаға рўйхатдан ўтиш 31-октябрга қадар давом этади ва унда иштирок этиш бепул.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
FIFA 2026-йилги Жаҳон чемпионати учун “Early Ticket Draw” тизимига старт беради
photo: gettyimages

FIFA 27-октябрдан бошлаб 2026-йилги Жаҳон чемпионатига чипталар учун эрта рўйхатдан ўтишга старт беради. Бутун дунё бўйлаб футбол ишқибозлари fifa.com/tickets сайти орқали рўйхатдан ўтиб, чипталарни биринчи бўлиб харид қилиш учун қуръаға рўйхатга ёзиладилар.

Қуръаға рўйхатдан ўтиш 31-октябрга қадар давом этади ва унда иштирок этиш бепул.

Маълумот учун, “Early Ticket Draw” (Эрта чипта қуръаси) — бу чипталар сотувга чиқишидан олдин ким биринчи бўлиб чипта харид қилишини аниқлайдиган тизимдир. Бу тизим талаб жуда юқори бўлган ўйинларда (масалан, очилиш ўйини, финал ёки мезбон мамлакат ўйинлари) шаффоф бўлиши учун амалга оширилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг