Февзи Давлетов: “Иккинчи бўлимда кулгили гол ўтказиб юбордик”
“Сурхон” 3:1 “Қўқон 1912” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин, мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов қуйидаги фикрларни билдирди:
“Бугун томошабинлар жанговар ва қизиқарли ўйинни кўришди, деб ўйлайман. Ҳар иккила жамоа ҳам ғалаба қозонишни хоҳлади, лекин биз ғалабага яқинроқ эдик ва ҳақли равишда ютдик, деб ўйлайман. Барча футболчиларни ва жамоамиз мухлисларини ушбу ғалаба билан табрикламоқчиман. Жамоа мураббийлик кўрсатмасини бажарди, биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсатди. Иккинчи бўлимда эса кулгили гол ўтказиб юбордик. Бу вазият бизни биroz чалғитди. Стандарт ҳолатда яхши ҳаракат қила олмадик. Шунингдaн сўнг йигитлар олдинга югуришди, кўпроқ ҳужум қила бошлашди ва вазиятни тўғрилашга ҳаракат қилишди. Биз вазиятга тўғри муносабат билдирдик ва рақибни яхши ўргандик. Ҳужумда қанотлар орқали самарали ўйнадик ва ҳақли голларни урдик”,-дейди мутахассис.