«Ferrari» Льюис Ҳэмилтон яратмоқчи бўлган F44 спорткарини ишлаб чиқиш лойиҳасини бекор қилди
Испаниялик пойгачи жорий мавсумда ҳали асосий мусобақаларда қатнашмади.
ФОТО: Getty Images
«Ferrari» раҳбарияти 40 ёшли етти карра Formula-1 чемпиони Льюис Ҳэмилтон яратмоқчи бўлган F44 спорткарини ишлаб чиқиш лойиҳасини бекор қилишга қарор қилди. Бу ҳақда италиялик журналист Жоржио Терруцци ўзининг YouTube-каналида маълум қилди.
Машина машҳур Ferrari F40 базасида яратилиши режалаштирилган эди ва F44 деб номланиши кўзда тутилган — бу Льюис Ҳэмилтоннинг жаҳон чемпионатидаги рақамига ишора қилади.
Эслатиб ўтамиз, Ҳэмилтон 2025 йилда «Ferrari»га ўтади, аввал «Mercedes» сафида олти бор чемпионлик унвонини қўлга киритган эди.
Жорий мавсумда Ҳэмилтон фақат Шанхайдаги спринт пойгада ғалаба қозонди ва асосий мусобақаларда бир марта ҳам пой подиумига кўтарилмади.
Насрулло Каримов
Журналист