Ферран Торрес ҳафтасига икки марта психотерапевтга мурожаат қилишини маълум қилди
ПСЖ ва Испания терма жамоаси ҳужумчиси Ферран Торрес руҳий ҳолатини барқарор сақлаш учун мунтазам равишда психотерапевт билан ишлашини маълум қилди. Футболчининг айтишича, у мутахассис билан ҳафтасига камида бир ёки икки марта суҳбатлашади.
Торрес бу ҳақда Vogue нашрига берган интервьюсида гапирди. У машҳурлик ва босимнинг ўз характерига таъсир қилишга йўл қўймасликка ҳаракат қилишини, яқинлари ва дўстлари билан алоқани сақлаб қолиш эса унинг учун муҳим эканини таъкидлади.
Манбага кўра, айнан шу психотерапевт футболчига 2021-йилда “Манчестер Сити”дан “Барселона”га ўтганидан кейин юзага келган руҳий қийинчиликларни енгишда ҳам ёрдам берган. Торрес инсон ўз ҳис-туйғулари ҳақида очиқ гапира олиши кераклигини ва руҳий жиҳатдан кучли бўлиш жисмоний тайёргарлик каби муҳим эканини қайд этди.
Маълумот учун, Ферран Торрес яқинда “Барселона”ни тарк этиб, ПСЖ сафига қўшилди. Испаниялик ҳужумчи 2026-йилги Жаҳон чемпионатида ҳам миллий терма жамоа сафида иштирок этган.