Фернандеш «МЮ» сафида ассист қайд этиш бўйича 4-ўринга чиқиб олди
Бу португалияликнинг 56-ассисти бўлиб, у бу кўрсаткич бўйича Пол Скоулзни (55) ортда қолдирди.
ФОТО: Getty images
Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед" сафида Англия чемпионатида ассистлар сони бўйича 4-ўринга чиқиб олди.
Португалиялик ярим ҳимоячи АПЛ 13-туридан ўрин олган "Кристал Пэлас"га (2:1) қарши ўйинда иккита ассист амалга оширди.
Бу португалияликнинг 56-ассисти бўлиб, у бу кўрсаткич бўйича Пол Скоулзни (55) ортда қолдирди.
Фернандеш "Юнайтед" сафида чемпионатда фақат Раян Гиггз (162), Уэйн Руни (93) ва Девид Бекхэм (80)дан ортда қолмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист