locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фернандес келажаги ҳақида гапиришни истамади

Улар 1/4 финалда Швейцарияга қарши майдонга тушади.
Фернандес келажаги ҳақида гапиришни истамади
ФОТО: Getty images

Лондоннниг «Челси» клуби ярим ҳимоячиси Энцо Фернандесга журналистлар ёзги трансфер ойнаси вақтида у клубини алиштирмоқчими ёки Англияда қоладими, деган савол билан юзланишди.

«Мен ҳозир келажагим ҳақида ўйламаяпман. Бу ерда мен бугунги кун билан яшаяпман, завқланяпман. Кўрамиз, жаҳон чемпионатидан кейин нима бўлар экан. Аммо ҳозир бор эътиборим мундиалга қаратилган», - деди Энцо Фернандес.

Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи Аргентина миллий жамоаси сафида жаҳон чемпионатидаги иштирокини давом эттирмоқда. Улар 1/4 финалда Швейцарияга қарши майдонга тушади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг