locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Фенербахче» Зиданга таклиф юборди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Фенербахче» Зиданга таклиф юборди
ФОТО: Getty images

"Фенербахче" клуби Зинедин Зидан билан музокараларни бошлади. Бу ҳақда Туркиянинг "Sabah" газетаси тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, мураббий "Фенербахче"нинг дастлабки таклифини қабул қилган, бироқ шартнома тафсилотларига ойдинлик киритиш учун расмийлар билан учрашиши керак.

53 ёшли Зиданга маош ва шартнома шартлари ёқса, Туркияга келади.

Ўтган ҳафтада “канарейкалар” Жозе Моуриньони истеъфога чиқарган эди. Ҳозирда унинг ўрнига топ мутахассис олиб келишни режалаштиришган.

Эслатиб ўтамиз, Зинедин Зидан охирги марта – 2019-2021 йилларда "Реал"ни бошқарган эди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг