locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Фенербахче» Тедескони истеъфога чиқарди

Клуб Истанбул дербисида йирик ҳисобда ютқазди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Фенербахче» Тедескони истеъфога чиқарди
ФОТО: Getty images

Мураббий Доменико Тедеско “Фенербахче”ни тарк этди. Бу ҳақда турк клубининг расмий сайтида хабар берилди.

“Директорлар кенгашимиз йиғилишида қабул қилинган қарорларга мувофиқ, биз бош мураббийимиз Доменико Тедеско ва унинг мураббийлар штаби билан хайрлашдик. Шунингдек, спорт директори Девин Озек ва футбол бўйича координатор Берке Челеби билан ҳам хайрлашишга қарор қилинди.

Биз уларга клубимиз ривожига қўшган ҳиссалари учун миннатдорчилик билдирамиз ва келгуси фаолиятларида муваффақиятлар тилаймиз. Бош мураббий ёрдамчиси Зеки Мурат Голе мавсумнинг қолган ўйинларида жамоани бошқаради”, — дейилади Истанбул клуби хабарида.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг