Фарғонада Ўзбекистон – Россия ўртоқлик учрашувига чипталар сотуви бошланди
Расм: gettyimages.com
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Россия олимпия жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Баҳс Фарғона шаҳрида бўлиб ўтади.
Маълумотларга кўра, ўйин 5 июн куни соат 18:00 да старт олади. Кеча, 3 июн куни чипталар сотуви бошлангани эълон қилинди.
Чипталарни “Истиқлол” стадиони кассаларида харид қилиш мумкин. Нархи — 20 000 сўм.
Бакрадзе Иман
Редактор