«Фарғона CUP-2026» турнири старт олди: «Нефтчи» академияси жамоалари мусобақани ғалаба билан бошлади
Бу ҳақда «Нефтчи» матбуот хизмати хабар берди.
Фото: Нефтчи ПФКди
Фарғона шаҳрида ёш футболчилар ўртасидаги нуфузли "Фарғона CAP-2026" турнирига расман старт берилди. Мазкур мусобақа ёш истеъдодларни кашф этиш ва уларнинг маҳоратини ошириш йўлида муҳим аҳамиятга эга.
Илк кунги баҳслар кутилганидек ўта шиддатли, кескин курашлар ва ҳаяжонли вазиятларга бой бўлди. Айни дақиқаларга келиб, мусобақа дастуридан ўрин олган дастлабки тўрт учрашув ўз якунига етди.
Қайд этилган расмий натижалар:
"Турон"ФК U-11 2:5 "Дўстлик"ФК U-11
"Бувайда"ФК U-12 5:4 "Қувасой"СМ
"Нефтчи"ФА U-12 9:1 "Қўштепа"СМ
"Нефтчи"ФА U-11 4:0 "Ёзёвон"СМ