ЎФАнинг собиқ ходими: «Мен бу циркнинг бир бўлаги бўлишни истамайман»
Игамбердиев кутилмаганда кескин чиқиш қилди.
Фото: ЎФА
ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари Шерзод Игамбердиев ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида кутилмаган фикр билдирди.
"Мен учун ушбу жамоадан кетиш жуда оғир ва аламли. Лекин бундай ҳолатлар содир бўлаётганда қолиш мумкин эмас эди. Биз жамоага нисбатан яхшироқ муносабатга лойиқ эдик.
Жимгина рози бўлиб, барчасига рози бўлишим мумкинмиди? Ҳа, мумкин эди. Мукофотлар, АҚШга сафар ва чиройли суратлар учун. Бироқ мен мамлакатимизни жуда қадрлайман. Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим", - деб фикр билдирган Шерзод Игамбердиев.
Розикжон Султонмуродов
Журналист