ЎФАда ОАВ вакиллари учун семинар бўлиб ўтди
Футбол
Иброҳим Жалолов
Редактор
PHOTO: Telegram
Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида ҳакамлар, ЎзФҲМ мутахассислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида амалий-таҳлилий семинар ташкил этилди.

Семинар давомида дастлаб ҳакамлар жисмоний тайёргарлик бўйича тест топширишди ҳамда ОАВ вакиллари VAR тизими техник фаолияти билан бевосита таништирилди.
Шунингдек, мавсум давомида юзага келган баҳсли вазиятлар таҳлил қилиниб, ҳакамлар ва тажрибали экспертлар томонидан тайёрланган видеороликлар ёрдамида уларга изоҳ берилди.