locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фабрегас «Комо»да қолади

У АПЛдан келган таклифларни рад этган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фабрегас «Комо»да қолади
ФОТО: Getty images

«Комо» бош мураббийи Сеск Фабрегас Англия Премьер-лигасига ўтишдан бош тортди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг Time2play нашри учун ёзган мақоласида хабар беришича, испаниялик мутахассис АПЛдан тушган таклифларни рад этган ва фаолиятини Италияда давом эттириш ниятини тасдиқлаган. У «Комо»да қолади ва жамоани УЕФА Чемпионлар лигасига бошлаб боради.

«Комо» 2025/2026 йилги мавсум якунларига кўра А Серия турнир жадвалида «Милан» ва «Ювентус»ни ортда қолдириб, тўртинчи ўринни эгаллади ва ўз тарихида илк бор Европанинг асосий клублар мусобақасига йўлланма олди.

2023/2024 йилги мавсумда «Комо» Б Серияда иштирок этган. Бир йил ўтиб, элита лига дебютанти сифатида жамоа чемпионатда 10-ўринни эгаллади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг