locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фабио Каннаваро: «Жаҳон чемпионати биз учун катта тажриба беради, Осиё кубогида натижа учун курашамиз»

Мураббий ўз фикрларини билдирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фабио Каннаваро: «Жаҳон чемпионати биз учун катта тажриба беради, Осиё кубогида натижа учун курашамиз»
Фото: ЎФА

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро иштирокида матбуот анжумани давом этмоқда.

"Ўртоқлик учрашувлари учун имкони борича кучли ва рақобатбардош рақибларни танлашга ҳаракат қилдик. Бунда мураббийлар штаби билан мунтазам мулоқот олиб бориб, мавжуд маълумотлар ва таҳлиллар асосида биз учун энг фойдали бўладиган терма жамоаларни сараб чиқдик.

Канада — мусобақа мезбони сифатида юқори даражадаги футбол муҳити ва ажойиб атмосфера яратиши шубҳасиз. Бу эса футболчиларимиз учун муҳим тажриба бўлади. Нидерландия эса Европанинг энг кучли терма жамоаларидан бири ҳисобланади. Уларнинг ўйин услуби ва тактик ёндашуви маълум жиҳатлари билан Португалия терма жамоасига ўхшаш.

ЎФАнинг халқаро федерациялар билан йўлга қўйилган самарали ҳамкорлиги бизга ана шундай кучли рақибларга қарши ўйин ташкил этишда катта ёрдам берди. Ишонаманки, ушбу учрашувлар орқали жамоамиз ўзи учун муҳим хулосаларга эга бўлади, футболчиларимиз эса юқори савиядаги учрашувларда тажриба олишда давом этадилар.

Жамоа сафига чақирилган футболчиларни танлашда ўзим муносиб деб ҳисоблаган номзодларга таяниб иш юритдим.

Масалан, Жалолиддин Машарипов катта тажрибага эга. Агар у оптимал спорт формасига чиқса, жаҳон чемпионатида жамоага катта фойда келтириши мумкин.

Аббос Файзуллаев куни кеча гол урди. Шунингдек, у меҳнаткашлиги ва жанговар характери билан ҳам ажралиб туради.

Шунингдек, Абдуқодир Ҳусанов ва Элдор Шомуродов ҳозир яхши ҳолатда.

Баъзи футболчиларимиз жароҳат ёки ўйин амалиёти етишмаслиги сабаб оптимал формада эмас, аммо ҳали вақт бор ва улар тез орада тўлиқ тикланишига ишонамиз.

Энг муҳими — бу биз учун илк жаҳон чемпионати. Шунинг учун футболчиларга ортиқча босим эмас, аксинча, ўйиндан завқ олиш руҳини беришимиз керак. Мен жамоамизнинг бор кучи билан халқимиз учун муносиб иштирок этишига ишонаман.

Январ ойида бўлиб ўтадиган Осиё кубогидаги гуруҳимиз жуда қизиқарли ва кучли рақиблардан иборат. Ҳар бир ўйин биз учун жиддий синов бўлиб, максимал эътибор ва тайёргарликни талаб қилади.

Менинг асосий амбицияларимдан бири — Осиё кубогини ютуш. Биз бу мақсад йўлида бор кучи билан ҳаракат қиламиз. Жаҳон чемпионати эса биз учун тажриба майдони бўлса, Осиё кубогида эса натижа учун курашамиз", - деди Каннаваро.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг