locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фабио Каннаваро — Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи

Мураббийлар штабида италиялик мутахассислар ёрдамлашади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фабио Каннаваро — Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи
Фото: ЎФА

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 3 карра Жаҳон чемпионати иштирокчиси, 2006-йилги Жаҳон чемпионати ғолиби, яқин ўтмишнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири, таниқли мутахассис — Фабио Каннаваро билан шартнома тузди. Италиялик мураббий жамоамизни АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёрлайди.

Мураббийлар штабида Каннаварога қуйидаги мутахассислар ёрдам беради:

— Аужениё Албарелла — ёрдамчи мураббий (Япония терма жамоаси, “Ювентус”, “Удинезе” ва “Динамо Загреб”да ишлаган);

— Троизе Францеско — жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий (“Беневенто”, “Удинезе” ва “Динамо Загреб”да фаолият юритган);

— Антонио Кименти — дарвозабонлар мураббийи (Италия ёшлар терма жамоаси, “Сампдория” ва “Спал” клубларида ишлаган).

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг