Фабио Каннаваро: «Умид қиламанки, қуръа натижалари ўзбекистонлик мухлислар учун маъқул бўлади»
Қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 22:00 да старт олади.
Фото: ЎФА
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро қуръадан олдин ўз фикрларини билдирди.
"Албатта, қуръадан олдин барчамиз ҳаяжондамиз. Бизга рақиб бўладиган жамоаларни кутяпмиз. Ҳозирча бизнинг гуруҳга қайси жамоа тушишини ҳозирча билмаймиз. Умид қиламанки, қуръа натижалари биз ва бутун ўзбекистонлик мухлислар учун маъқул бўлади", —деди Каннаваро.
Эслатиб ўтамиз, тадбир бугун Тошкент вақти билан соат 22:00 да старт олади. Ўзбекистон қураъ олдидан 3-саватчадан ўрин олган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист