Фабио Каннаваро Тошкентга келди
Бугун миллий жамоанинг янги бош мураббийи сифатида эълон қилиниши кутилмоқда.
Фото: ЎФА
Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийлигига номзод Фабио Каннаваро мураббийлар штаби аъзолари билан бирга Тошкентга етиб келгани ҳақида хабар берди.
Италиялик мутахассис бугун миллий жамоанинг янги бош мураббийи сифатида эълон қилиниши кутилмоқда.
У миллий жамоани 2025 йил февралидан буён бошқариб келаётган Тимур Кападзе ўрнини эгаллайди ва жамоани ЖЧ-2026 турнирига тайёрлайди. Манбалар Кападзе ҳам унинг штабидан жой олиши мумкинлиги ҳақида хабар берган.

Розикжон Султонмуродов
Журналист