locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти Жаҳон Лигалар Ассоциацияси бош котиби Жером Перлемутер билан учрашди

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти Жаҳон Лигалар Ассоциацияси бош котиби Жером Перлемутер билан учрашди
ФОТО: UzbekistanFA

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон профессионал футбол лигаси раҳбарияти Жаҳон Лигалар Ассоциацияси бош котиби Жером Перлемутер бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди. Учрашувда ЎФА ва ЎзПФЛ ҳамкорлигида амалга оширилаётган лойиҳалар, улар доирасида ташкил этилаётган мусобақалар ва яқин истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.

Учрашувда Ассоциация ва Лига томонидан сўнгги йилларда амалга оширилган тизимли ишлар эътироф этилди. Таъкидланганидек, бу меҳнат ўз самарасини бериб, миллий ва ёшлар терма жамоалари натижасида ҳам акс этмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг доимий эътибор ва кўмагида мамлакатимизда футбол ҳар томонлама ривожланмоқда. Бугунги кунда 17 та терма жамоамиз ягона тизим асосида халқаро мусобақаларга пухта тайёргарлик кўрмоқда. Барча ҳудудларда футбол академиялари ташкил этилиб, замонавий тайёрлов тизими йўлга қўйилган, — деди ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов.

Учрашув давомида турли ёш тоифалари бўйича ўтказилаётган ички чемпионатларнинг ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари учун самарали селекция тизимига айлангани, бу эса халқаро майдондаги муваффақиятларга замин яратгани алоҳида таъкидланди. Жумладан, 2023-йилда ёшларимиз юртимиз мезбонлик қилган Осиё Кубогида ғолибликни қўлга киритган бўлса, 2024-йилда Олимпия терма жамоамиз тарихда илк бор Париж-2024 Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди.

Шунингдек, учрашувда “Олимпик” лойиҳаси, унинг Про Лига ва Суперлигадаг и иштирок и, ҳамда миллий терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионати йўлланмаси ва кейинги режалар юзасидан маълумот берилди.

Йиғилиш якун ида ЖЛА делегацияси Ўзбекистон футболи ривожи йўлида олиб борилаётган ишлар ни юқори баҳолаб, узоқ муддатли самарали ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг