locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЎФА. Ўткир Юсуповнинг операцияси муваффақиятли ўтказилди

Тикланиш жараёни малакали мутахассислар назорати остида амалга оширилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЎФА. Ўткир Юсуповнинг операцияси муваффақиятли ўтказилди
Фото: ЎФА

Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов Австрияда тиззасида ўтказилган жарроҳлик амалиётини муваффақиятли тарзда якунлади.

Бугун футболчимиз даволаниш олиб борилган клиникадан чиқади ва реабилитация жараёнини “Армониа” номли махсус тиббий марказда давом эттиради.

Тикланиш жараёни малакали мутахассислар назорати остида амалга оширилади.

“Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ўткир Юсуповга тез орада тўлиқ соғайиб, яна майдонга қайтишини тилаб қолади”, - дейилади ЎФА баёнотида.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг