locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон U-21 терма жамоаси аъзолари билан учрашди

Суҳбатда олдинда турган Осиё кубоги футболчиларга катта тажриба тақдим этиши таъкидланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон U-21 терма жамоаси аъзолари билан учрашди
photo: UFA

Айни кунларда Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Миллий футбол марказида U-23 Осиё кубогига тайёргарликни давом эттирмоқда. Бугун ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ёшлар жамоамиз билан учрашди.

Суҳбатда олдинда турган Осиё кубоги футболчиларга катта тажриба тақдим этиши таъкидланди. Аввалги турнирда ҳам жамоаларимиз 2 ёш кичикроқ футболчилар билан иштирок этиб, муносиб натижа қайд этгани, бу чемпионат Олимпиада йўлланмасини тақдим этувчи 2028-йилги Осиё кубогига тайёргарлик вазифасини ўташи айтилгани қайд этилди.

Январ ойида U-23 Осиё кубоги бўлиб ўтади. Олимпиадага чиқиш мусобақасига мақсадли тайёргарлик кўриш учун 21 ёшли жамоа билан иштирок этасиз. Лекин сизлар бундан олдин терма жамоалар тизимида U-17, U-18 ва U-20 жамоалари билан халқаро мусобақаларда қатнашдингиз ва тажриба орттирдингиз. Олган тажрибангиз яқинлашиб келаётган U-23 Осиё кубогида ёрдам беради, деди Равшан Ирматов

Ўз ўрнида мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва тайёргарлик жараёни ҳақида суҳбатлашилди, ёшларимиз характер, профессионализм, интизом ва аҳиллик намоён этган ҳолда юқори натижалар қайд этилишига ишонч билдирилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг