locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёнини ўрганди

Ушбу стадион FIFAнинг барча талабларини бажара олиши ва жаҳон стандартларига тўлиқ мос келиши билан ажралиб туради.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёнини ўрганди
Фото: ЎФА

Хабарингиз бор, 2027‑йил Ўзбекистон ва Озарбайжонда ўтказилиши режалаштирилган FIFA U‑20 Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказиш мақсадида Президент қарори ижроси доирасида айни вақтда Янги Тошкент стадиони қурилиш ишлари давом этмоқда.

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти Янги Тошкент стадионида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди. ЎФА биринчи-вице-президенти Равшан Ирматов Янги Тошкент стадиони қурувчилари билан учрашиб, иш жараёнларини ўрганди. Қурилишда биринчи навбатда сифат, хавфсизлик ва қулайлик масалаларига жиддий эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди. Маъсулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Ушбу стадион FIFAнинг барча талабларини бажара олиши ва жаҳон стандартларига тўлиқ мос келиши билан ажралиб туради. Шунингдек, у халқаро мусобақаларни юқори сифатда мезбонлик қилиш имконини беради ҳамда футболчилар ва мухлислар учун қулай шароитларни яратади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг