locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЎФА раҳбарияти Тошкент вилояти футбол академиясидаги қурилиш ишлари билан танишди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЎФА раҳбарияти Тошкент вилояти футбол академиясидаги қурилиш ишлари билан танишди
ФОТО: UzbekistanFA

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан болалар футболи ҳамда ҳудудий футбол академиялари фаолиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу муносабат билан ЎФА раҳбарияти ва мутасаддилари Тошкент вилояти футбол академиясидаги қурилиш ишларини ўрганишди.

Ташриф чоғида академияда тарбияланувчилар учун яратиладиган шароитлар — машғулот майдончалари, ётоқхона, ёпиқ футбол майдони (манеж), кийиниш хоналари, бассейн, тренажёр заллари ва бошқа инфратузилма объектлари кўздан кечирилиб, таълим жараёнини янада самарали ташкил этиш ва академия фаолиятини тизимли ривожлантириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг