ЎФА раҳбарияти ФНЛ делегацияси билан учрашди
Шунингдек, бундай учрашувлар икки мамлакат футбол ташкилотлари ўртасидаги спорт алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.
photo: UFA
ЎФА раҳбарияти ФНЛ делегацияси билан учрашди
Учрашув давомида, Ўзбекистонда ёш футболчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, футбол академияларини ривожлантириш бўйича тажриба алмашиш, аёллар ва болалар футболини ривожлантириш, клублар тизимида мусобақалар ташкил этиш масалалари ҳамда ФНЛ томонидан ишлаб чиқилган “Transferhub” рақамли платформасини тақдим этиш ва уни жорий этиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, бундай учрашувлар икки мамлакат футбол ташкилотлари ўртасидаги спорт алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.
Иброҳим Жалолов
Редактор