locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЎФА президенти томонидан Ўзбекистонда футбол ҳакамлигини ривожлантириш бўйича янги вазифалар белгиланди

Шу мақсадда халқаро тажрибага эга мутахассис Фарҳод Абдуллаев билан учрашув ўтказилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЎФА президенти томонидан Ўзбекистонда футбол ҳакамлигини ривожлантириш бўйича янги вазифалар белгиланди
Фото: ЎФА

Ўзбекистонда футбол ҳакамлигини янада ривожлантириш, ҳакамларнинг касбий маҳорати ва малакасини ошириш, халқаро талабларга жавоб берадиган янги авлод ҳакамларини тайёрлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Мазкур йўналишда халқаро тажрибага эга мутахассисларни жалб этиш, ҳакамларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини замонавий талаблар асосида такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу мақсадда халқаро тажрибага эга мутахассис Фарҳод Абдуллаев билан учрашув ўтказилди ҳамда келгусидаги фаолият йўналишлари бўйича муҳим вазифа ва топшириқлар белгилаб берилди. У 2021–2026-йилларда Саудия Арабистони футбол федерацияси Ҳакамлар департаменти директори лавозимида фаолият юритган. Шунингдек, 15 йилдан ортиқ вақт давомида ФИФА ва ОФК ҳакамлар эксперти сифатида фаолият олиб келган.

Фарҳод Абдуллаев 2018, 2022 ва 2026-йилларда ўтказилган Жаҳон чемпионатлари учун ҳакамларни тайёрлаш панелида фаолият юритган. 2011-йилдан буён 50 дан ортиқ мамлакатда ФИФА ва ОФКнинг 170 дан зиёд курс ва семинарларини ўтказган ҳамда 30 йилдан ортиқ ҳакамлик тажрибасига эга.

ЎФА президенти томонидан Фарҳод Абдуллаевга ушбу йўналишдаги ишларни тизимли равишда йўлга қўйиш, ҳакамларни тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, халқаро тажрибани Ўзбекистон ҳакамлик тизимига кенг жорий этиш, шунингдек, ВАР тизимини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш орқали Ўзбекистонда футбол ҳакамлигининг сифат босқичини янги даражага олиб чиқиш, халқаро майдонда рақобатбардош ҳакамларни тайёрлаш ва ҳакамлик мактабини янада ривожлантириш кўзда тутилмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг