ЎФА махсус инспекцияси томонидан Биринчи лига вакиллари иштирокида семинар ташкил этилди
Мавзуга оид зарур маълумотлар ҳамда тавсиялар тақдим этилди.
Фото: ЎФА
Унда футболда коррупция, келишилган ўйинлар ва тотализатор каби салбий ҳолатларга қарши курашиш, уларнинг спортга таъсири ҳамда бундай ҳолатларга нисбатан қўлланиладиган қатъий чоралар юзасидан тушунтиришлар берилди.
Семинар давомида ҳалол ўйин тамойилларига риоя қилиш, шаффофлик ва спорт этикаси масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Мураббийлар ва мутасаддиларга мавзуга оид зарур маълумотлар ҳамда тавсиялар тақдим этилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист