ЎФА Биринчилиги мусобақасининг финал баҳслари якунга етди
Шунингдек, мусобақа давомида алоҳида ажралиб турган футболчилар турли номинациялар бўйича тақдирланди.
Фото: ЎФА
Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчилиги доирасидаги U-15 (2010) ва U-16 (2009) ёш тоифаларининг учинчи ўрин учун ва финал ўйинлари бўлиб ўтди.
Қуйида мусобақа ғолиблари билан танишинг:
U-15 (2010) тоифаси натижалари:
1-ўрин — "Пахтакор"
2-ўрин — "Насаф"
3-ўрин — "Бунёдкор"
U-16 (2009) тоифаси натижалари:
1-ўрин — "Пахтакор"
2-ўрин — Одил Ахмедов ФА
3-ўрин — Қорақалпоғистон ФА
ЎФА томонидан совриндор жамоаларга эсдалик совғалар ва кубок топширилди. Шунингдек, мусобақа давомида алоҳида ажралиб турган футболчилар турли номинациялар бўйича тақдирланди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист