Европанинг бешта клуби “Манчестер Сити” яримҳимоячиси Жеймс Макэйти учун кураш олиб бормоқда
Футбол
Бакрадзе Иман
Редактор
Расм: gettyimages.com Жеймс Макэйти
22 ёшли “Манчестер Сити” яримҳимоячиси Жеймс Макэйти Европанинг етакчи чемпионатларида иштирок этувчи бешта клубнинг диққат марказида турибди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар берди.
Манбага кўра, футболчига “Манчестер Юнайтед”, “Милан”, “Нюкасл”, “Ноттингем Форест” ва Германиянинг “Байер” клублари қизиқиш билдирмоқда. Шунга қарамай, айнан леверкузенликлар фаворит сифатида кўрилмоқда — “Байер” Макэйтини ёзда жамоани тарк этиши мумкин бўлган Флориан Вирцга алмаштиришни режалаштирмоқда.
Макэйти — “Сити” академияси тарбияланувчиси. Унинг трансфер нархи тахминан 18 миллион еврога баҳоланмоқда. Жорий мавсумда у 25 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урган.