Европада 2024/25 мавсуми Чемпионлар лигаси 1/4 финал босқичи бошланади: барча учрашувлар тақвими
8 апрелдан 9 апрелга ўтар кечаси, Тошкент вақти билан соат 00:00 да УЕФА Чемпионлар лигаси 1/4 финал босқичининг илк учрашувлари старт олади.
9 апрелдаги учрашувлар:
Лондоннинг «Арсенал» жамоаси ўз майдонида Мадриднинг «Реал» клубини қабул қилади.
Мюнхенда эса Германиянинг «Бавария» клуби Италиянинг «Интер» жамоасига қарши майдонга чиқади.
10 апрел (барча ўйинлар Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади):
Франциянинг «Пари Сен-Жермен» клуби ўз уйида Англиянинг «Астон Вилла» жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Каталониянинг «Барселона» клуби эса Дортмунднинг «Боруссия» жамоасини қабул қилади.
Жавоб учрашувлари:
16 апрел (00:00):
«Астон Вилла» — «Пари Сен-Жермен»
«Боруссия Дортмунд» — «Барселона»
17 апрел (00:00):
«Реал Мадрид» — «Арсенал»
«Интер» — «Бавария»
Чемпионлар лигасининг ушбу босқичида Европанинг кучли жамоалари финалга йўл олиш учун кескин кураш олиб боришади.