Европа лигаси. \"Тоттенхэм\" ишончли ғалабага эришди!
Photo: gettyimages
Европа чемпионлар лигасидан кейинги ўринда турадиган Европа лигасининг ярим финал дастлабки учрашувлар доирасида "Тоттенхэм" ҳамда “Глимт” жамоалари ўртасидаги қарама-қаршилик ўз ниҳоясига етди.

Ушбу тўқнашувда лондонликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган ҳолда жавоб учрашуви олдидан финал йўлланмасини қўлга киритиш учун яхши имкониятга эга бўлиб олишди.

Европа лигаси ярим финал дастлабки учрашув
"Тоттенхэм" 3:1 "Глимт"
Голлар: Жонсон 1, Мэддисон 34, Соланке 61 (пенальти), Салтнес 83.
Иброҳим Жалолов
Редактор