Европа Лигаси чорак финаллари 10 апрелда бошланади: учрашувлар тақвими
Расм: gettyimages.com ФК Лацио
Европа лигаси
10.04.2025, Як.
Bodoe/Glimt
2
Лацио
0
10 апрелда Европа Лигаси чорак финаллари бошланади.
Учрашувлар тақвими, Тошкент вақти билан:
10 апрел соат 21:45: «Буде/Глимт» (Норвегия) – «Лацио» (Италия). Учрашув Норвегиядаги «Aspmyra» стадионида ўтказилади.
10 апрелдан 11 апрелга ўтар кечада соат 00:00: «Лион» (Франция) – «Манчестер Юнайтед» (Англия). Уйин Франциядаги «Groupama» стадионида бўлиб ўтади.
10 апрелдан 11 апрелга ўтар кечада соат 00:00: «Глазго Рейнджерс» (Шотландия) – «Атлетико Бильбао» (Испания). Учрашув «Ibrox» аренасида ўтказилади.
10 апрелдан 11 апрелга ўтар кечада соат 00:00: «Тоттенхэм» (Англия) – «Айнтрахт» (Германия). Уйин «Tottenham Hotspur Stadium» стадионида ўтказилади.
Жавоб учрашувлари 18 апрел куни соат 00:00 Тошкент вақти билан ўтказилади.
Бакрадзе Иман
Редактор