locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Самбо бўйича Осиё-Океания чемпионатининг тантанали очилиш маросими ўтказилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Самбо бўйича Осиё-Океания чемпионатининг тантанали очилиш маросими ўтказилди
PHOTO: Telegram

Бугун Тошкент мезбонлик қилаётган самбо бўйича Осиё-Океания чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур нуфузли мусобақа юртимизда юқори савияда ташкил этилмоқда.

Тадбирда Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти, МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Осиё-Океания самбо иттифоқи раиси Алам Мулайев ўз нутқларида юртимизда самбога бўлган қизиқишнинг катталиги ва бунинг натижасида юқори суратларда ривожланиб бораётгани, ушбу спорт келгусида Осиё ва Олимпия ўйинлари сингари йирик комплекс мусобақалар дастуридан доимий жой олиш эҳтимоли ҳақида тўхталиб ўтишди.

Маросимдан сўнг мусобақанинг финал блокига старт берилди ва беллашувлар қизғин тарзда давом этмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг