«Эвертон» Делапга қизиқмоқда
Англиялик форвард Лондон клубини тарк этиши мумкин.
ФОТО: Getty images
«Челси» ҳужумчиси Лиам Делап «Эвертон» клубининг қизиқишлар доирасига тушиб қолди.
Daily Mail нашрининг хабар беришича, «ирислар» 23 ёшли ҳужумчи учун 30 миллион фунт стерлинг (тахминан 35 миллион евро) миқдорида таклиф тайёрламоқдалар.
Ливерпулликлар бош мураббийи Дэвид Мойес англиялик футболчини жамоанинг устувор трансфер мақсадларидан бири деб ҳисоблайди.
Лиам Делапни сотиб олмоқчи бўлган клублар учун асосий муаммо — унинг трансфер нархи бўлиб турибди. «Челси» ўз ўйинчиси учун 40 миллион фунтдан (46 миллион евро) кўпроқ маблағ талаб қилмоқда.