Эртага Қарши шаҳрида Ўзбекистон кубоги – 2026 мусобақасининг Ярим финал баҳслари бошланади
Ўзбекистон кубоги – 2026 мусобақасининг ярим финал учрашувлари жорий йилнинг 18–19-май кунлари Қарши шаҳридаги “Геолог” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.
Футзал мухлислари икки кун давомида финал йўлламаси учун кечадиган тўртта муросасиз ва қизиқарли учрашув гувоҳига айланишади.
Чорак финал босқичидан фарқли равишда, ярим финалда жамоалар икки ўйин натижасига кўра финалчиларни аниқлаб беради. Агар томонлар икки учрашувда биттадан ғалабага эришса, регламентга мувофиқ киритилган ва ўтказиб юбoрилган голлар фарқи инобатга олинади. Ушбу кўрсаткичлар ҳам тенг бўлса, иккинчи учрашувдан сўнг 5 дақиқалик иккита қўшимча тайм белгиланади. Агар унда ҳам ғолиб аниқланмаса, FIFA талаблари асосида пеналитилар серияси ўтказилади.
Ярим финал учрашувлари тақвими:
18-май, душанба
15:00 | “BMB PFC” — “Насаф”
17:00 | “Максам-Чирчиқ” — СҚБ
19-май, сешанба
15:00 | “Насаф” — “BMB PFC”
17:00 | СҚБ — “Максам-Чирчиқ”
Барча учрашувлар ЎФФнинг расмий YouTube канали орқали жонли эфирда намойиш этилади.