Эрон Жаҳон чемпионатида иштирок этмаслиги мумкин — спорт вазири
Эрон 2026-йилги FIFA World Cup 2026'да иштирок эта олмаслиги мумкин. Бу ҳақда мамлакат спорт вазири Аҳмад Дунёмали давлат телевидениесига берган баёнотида маълум қилди, дея ёзмоқда Reuters нашри.
Унинг сўзларига кўра, яқинда АҚШ ва Исроил томонидан амалга оширилган ҳаво ҳужумлари натижасида Эроннинг олий раҳбари Али Хоманаий ҳалок бўлганидан кейин мамлакатда вазият кескинлашган. Шу сабабли Эрон жамоаси турнирда қатнашмаслиги мумкин.
«Бу режим бизнинг етакчимизга қарши жиноят содир этган шароитда биз ҳеч қандай ҳолатда Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаймиз», — деди вазир.
2026-йилги FIFA World Cup 2026 11-июндан 19-июлгача АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади.
Аввалги қуръа бўйича, Эрон терма жамоаси G гуруҳида Бельгия, Миср ва Янги Зеландия билан ўйнаши керак эди.